$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг 2 та сув ҳавзаси халқаро Рамсар рўйхатига киритилди

Қизилқум чўли жануби-ғарбидаги сув ҳавзалари — Тудакўл ва Қуйимозор сув ва ботқоқликларда яшайдиган, уларнинг қиш-ёз мавсумида кўчиб ўтадиган ҳудудлари сифатида алоҳида муҳофаза қилинадиган жойлар рўйхатига қирди.

Мутахассислар бу икки ҳудуддаги биохилма-хилликни сақлаб қолиш мақсадида уларни муҳофаза қилишни кучайтириш зарур деб топишди.  

Маълумот учун, 1971 йил 2 февраль куни Эроннинг Рамсар шаҳрида халқаро ҳамжамият томонидан сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида халқаро аҳамиятга эга ҳудудлар тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинган. Мазкур конвенцияга бир юз етмишдан кўпроқ давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо.

Ўзбекистон бу Конвенцияга 2001 йилда қўшилган. Бунгача республикадаги Денгизкўл (2001 йил) ва Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008 йил) ҳам Рамсар рўйхатига киритилганди.

Теги :
Jamiyat