$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қоидабузарларга қарши янги ов бошланди

Радар Radar

Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси объектларда ўрнатилгани маълум қилинган эди.“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ.га кўра, эндиликда ушбу камералар ўз хизматига кириша бошлаган.

Икки кўча, 175 та жарима

24-декабрь куни Тошкентнинг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида ўрнатилган бешта камера автобус йўлагида тўхтаган 175 нафар ҳайдовчига жарима солди.

5 та камера ови

Октабр-ноябрь ойлари давомида пойтахтдаги Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида жами 30 дона смарт-камера ўрнатилган бўлиб, декабрь ойи бошидан ушбу камералардан фақат бештаси ишлай бошлаган эди. Ушбу камералардан мақсад эса жамоат транспортлари учун ажратилган махсус А йўлакларда автобуслар ҳаракатига халал берувчи қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган.

Мазкур 5 та камера орқали юқорида такидланган икки кўчада бир кун, 24-декабрь кунининг ўзида 175 та автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Ушбу қоидабузарларга эса тегишли равишда жарималар белгиланди. 

Жарима миқдори қанча?

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−6-моддасига асосан тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари ёки 680 минг сўмни ташкил этади.

Йўлакдан фойдаланиш қоидалари

Махсус ажратилган йўлаклар чизиқ узилган жойларда фақат ўнгга бурилиш, шунингдек, жамоат транспорти ҳаракатига халақит бермасдан йўловчиларни миндириш ва тушириш учун кириш мумкинлиги белгиланган.