$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қуёш фотоэлектрик станциялари қурган шахсларга компенсация ажратилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини қоплаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация берилади.

Компенсация қуйидаги харажатлар бир қисмини қоплаш учун ажратилади:

  • жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари 30 фоизи миқдорида, бироқ:
  • қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
  • қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;
  • энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини қоплашга:

  • жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.