$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентдаги қоғоз қутилар сақлаш омборхонаси ёниб кетди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Бугун, 28 ноябрь куни соат 13:42 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани Сомон бозор кўчасида жойлашган қоғоз қутилар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:07 да қуршаб олинган ва соат 14:46 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 150 кв.м. майдонда ички қисми ёниб зарарланган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Теги :
Жамият