$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қаҳрамон Қуронбоев ва Қаҳрамон Сариев бошқа лавозимга тайинланди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президенти фармони билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Қаҳрамон Қуронбоев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Қаҳрамон Сариев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Умар Исмоилов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Улуғбек Муҳаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

У президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.