$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Йилнинг дастлабки 5 ойида қурилиш ишларига 31 трлн 582,6 млрд сўм сарфланди

қурилиш

Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, 2020 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонда жами 31 582,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январ-май ойларига нисбатан 98,2 % ни ташкил этди.

Жумладан, Республика бўйича январ-май ойларида қурилиш ишлари учун энг кўп Тошкент шаҳри 6 трлн 840,4 млрд сўм маблағ сарфлаган.

Маълумот учун: қурилиш ишлари ҳажми бу - ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари, янги қурилиш, капитал ва жорий таъъмирлаш ҳамда бошқа пудрат қурилиш ишлари натижасидир.