$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади — видео

Қримда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраб Президентга мурожаат йўллади.

Маълум қилинишича, мурожаат йўллаган талабалар В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи босқичида ўқийди. Тиббиёт факультети талабалари ва уларнинг яқинлари ҳудуддаги хавфсизлик масаласидан хавотир олиб, уларни Ўзбекистондаги университетларга ўтказишда ёрдам сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни Давлат тест маркази Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар вилоятларидаги олий ўқув юртларидан Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистондаги давлат олий ўқув юртларига кўчиб ўтиш учун ҳужжат топширишлари мумкинлигини маълум қилган эди.

Мурожаат йўллаган талабалардан бири яқинда қабул қилинган ушбу қарорда Украинага яқин ҳудудлардаги университетларнинг ўзбекистонлик талабаларига ўқишни кўчиришда рухсат берилганида нима учун бу рўйхатга Қрим университети қўшилмаганини сўраган.

Талабалардан бирининг амакиси уларга онлайн таълимга ўтишга рухсат берилмаганини айтган. Университет деканатида талабаларга муаммонинг ечимини ўзлари излашлари кераклиги айтилган.

Теги :
Jamiyat