$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистон коронавиирусга қарши препарат яратмоқчи

koronavirus koronavirus vaksina haqida

Қозоғистон шу пактгача жами 138,8 млн. тенгелик 59 турдаги дори-дармон сотиб олган. Коронавирусга қарши кўлланилаётган бир қанча препаратлар барча ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига етказиб берилган. "Тиббиёт ташкилотларида “Лапинавир” (“Ритонавир”) ва “Гидроксиклорокин” препаратлари мавжуд", дейди вазирлик мутасаддиси. Бюрабекованинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясининг оғир шакллари учун қўлланилаётган “Ремдисивир” препаратини сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланган. Инфекцияга қарши қўлланиладиган “Фавипиравир” препаратини сотиб олиш учун давлат бир нечта ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, Россия билан музокаралар олиб бормоқда. “Қозоғистоннинг ўзида ушбу дори воситасини ишлаб чиқаришга тайёр бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд ", деб таъкидлаган вазир ўринбосари ўзи чиқишида. Маълумот учун, Қозоғистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 41 минг нафардан ошгани маълум қилинган.