$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Қирғизистондаги воқеалар юзасидан қўшма баёнот билан чиқишди

Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Қирғизистондаги воқеалар юзасидан қўшма баёнот билан чиқишди

Сўнгги кунларда Қирғизистонда рўй бераётган воқеалар қўшни республикаларни ҳам хавотирга сола бошлади. Мамлакатда авж олган тартибсизликлар, норозилик намойишлари ортидан парламент сайлови натижалари бекор қилинди.

Шунингдек, мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон ҳукуматини тарқатиб юборди, Бишкек шаҳрида 21 октябргача фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Бу ҳодисалар фонида Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари баёнот билан чиқиб, қўшни Қирғизистонда содир бўлаётган воқеалардан жиддий ташвишда эканликларини билдиришди.

“Марказий Осиё бирдамлигини янада мустаҳкамлаш йўлидан борар эканмиз, биз Қирғизистон халқини унинг ҳамжиҳатлик, тинч, мустақил тараққиёт ва фаровонлик борасидаги интилишида доимо қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади баёнотда.