$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 5 киши вафот этди

Фото: KRuz.uz Фото: KRuz.uz

Қўнғирот тумани «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғинида Nexia 3 ва юк машинаси ўртасида автоҳалокат юзага келиб, 5 нафар одам вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4 февраль куни Қорақалпоғистоннинг «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини (ПФЙ)да Nexia-3 ва Mersedes-Benz юк машинаси туқнашди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Маълумотларга қараганда, Nexia-3 ҳайдовчиси А-380 «Ғузор- Бухоро- Нукус- Бейнеу» автомобиль йўли билан Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ПФЙ марказидан Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган. Шу йўлнинг 960 — 961-километрига келганда автотранспорт бошқарувини йўқотган.

Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Merсedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Kruz.uz сайтининг маълумот беришича ҳодиса сабаб 5 киши вафот етган. Уларнинг иккитаси эркак учтаси эса аёл киши бўлган. Уларнинг ҳаммаси «Жаслиқ» посёлкасида яшаган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266- моддаси 3-бўлим «а» (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.