$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаган шахслар аниқланди

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ноқонуний балиқ овлаган шахслар аниқланди, деб хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Экология қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ва «Судоче—Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тунги рейд тадбири ўтказилган. Унда Чимбой туман «Қостерек» ОФЙда яшовчи фуқаролар А.А., А.Т. ва Б.М. ҳамда Қораўзак тумани «Қуралпа» ОФЙда яшовчи фуқаро У.Б. томонидан мазкур туманида жойлашган КС-3 коллекторидан тўр ёрдамида 82 дона зоғорабалиқ, 168 дона лешч ва 1 дона оқ амур, 1 дона илонбош балиқларини овлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 40,47 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлган.

«Тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда», дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat