$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пашинян Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаши ортидан Арманистон пойтахтида норозилик намойишлари бошланди (+видео, +фото)

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги саҳифасида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ҳақида баёнот берди.

«Мен Россия ва Озарбойжон президентлари билан Қорабоғ урушини (10 ноябрь куни) соат 01:00 да тўхтатиш ҳақида баёнотни имзоладим. Эълон қилинган баёнотнинг матни шахсан мен учун ва халқимиз учун ниҳоятда оғриқли.

Мен бу қарорни ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиб ва ундан яхши хабардор бўлган одамларнинг баҳолашларига кўра қабул қилдим. Шунингдек, қарорим ҳозир пайдо бўлган вазиятда бу мавжуд энг яхши ечим эканлигига асосланган. Буларнинг барчаси ҳақида яқин кунларда батафсил гапириб бераман.

Бу ғалаба эмас, лекин токи сиз ўзингизни мағлуб ҳисобламас экансиз, мағлубият ҳам эмас. Биз ҳеч қачон ўзимизни мағлуб санамаймиз, бу бизнинг миллий бирлигимиз ва уйғониш асримизнинг ибтидоси бўлиши лозим.

Биз келажагимизни режалаштириб, ўтмиш хатоларини такрорламаслигимиз учун мустақиллик йилларимизни таҳлил қилишимиз керак.

Мен барча шаҳидларимиз олдида тиз чўкаман. Ватанини жони билан ҳимоя қилган ва қилаётган барча аскарларимиз, зобитларимиз, генералларимиз, кўнгиллиларимиз қаршисида эгиламан. Улар Арцах арманларини қутқаришда жонбозлик кўрсатишди.

Биз охиригача курашдик. Ва биз ғалаба қозонамиз. Арцах (Тоғли Қорабоғ назарда тутилмоқда – таҳр.) турибди. Арманистонга шон-шарафлар! Яшасин Арцах!», деб ёзган Никол Пашинян.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 сентябрь, якшанба куни эрта тонгда Озарбайжон ва Арманистон фронтнинг бутун чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатлар бошланганди.

Арманистон етакчиси Пашиняннинг баёнотидан сўнг мамлакат пойтахти Ереванда норозиликлар бошланди. Норозилик намойиши қатнашчилари тунда парламент биноси ва мажлислар залини эгаллаб олишди.

Теги :
Jamiyat