$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳокимлар томонидан ерларнинг тортиб олинишига таъқиқ белгиланиши мумкин

Ҳокимлар томонидан ерларнинг тортиб олинишига таъқиқ белгиланиши мумкин

Ер участкаларини олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев ўзининг расмий каналида маълум қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра:

— ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича ваколатларини чеклаш;

— ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш;

— корхоналарни (ташкилотларни) давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишига йўл қўйилмасликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киртиш назарда тутилмоқда.

Бу орқали “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Репспубликаси Қонунлари ва Ер кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Агар ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачи ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

“Юқоридаги масалалар афсуски бугунги кундаги манфаатлар тўқнашуви бор, энг кўп коррупция ҳолатларни келтириб чиқарувчи иллатлар жам бўлган жараёнлардан бири.

Айримларнинг ўткинчи, кимнидир буюртмаси, шахсий манфаати ёки раҳбариятга “яхши кўриниш” илинжида хусусий мулкларни бузиши ёки “рейдерлик услубида” олиб қўйиши жамиятимизда сўнгги вақтлардаги энг ҳавотирли муаммолардан бирига айланди.

Умид қиламизки, қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар бу каби адолатсизликларни тийиб туриш, баъзиларнинг “кўзини очиши” учун хизмат қилади. У ёғи энди маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ва судларнинг бундан фойдалана олишига боғлиқ: илтимос, фуқаро манфаати учун ваколатдан фойдаланишда журъатингизни йиғинг энди!”, деб ёзади депутат.

Теги :
Jamiyat