$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистонда "қиз ўғирлаш" қимматга тушди. 3 кишига жиноий иш очилди

Қорақалпоғистонда "қиз ўғирлаш" қимматга тушди. 3 кишига жиноий иш очилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида қиз ўғирлаб, эрга тегишга мажбурламоқчи бўлган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 13 октябрь куни соат 20:00 да, 30 ёшли фуқаро, 2 нафар таниши билан (бир 29, иккинчиси 30 ёшда) билан олдиндан тил бириктириб, 24 ёшли аёлни унинг эркига хилоф равишда ўғирлашади. Улар Қонликўл тумани Маденият МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида аёлнинг уйига қайтаётганидан фойдаланиб, унинг орқасидан боришади ва унга куч ишлатиб, мажбуран “Nexia-2” русумли автомашинага миндириб, Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб боришади. Улар аёлни мажбурий никоҳга киргазиш учун ўғирлашгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан аёл туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Теги :
Жамият