$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги мутахассислари тайёрлаш учун Италия ОТМлари филиаллари очилади

Фото: Дунё АА Фото: Дунё АА

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов BMB Trade Group кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан учрашди.

Суҳбат чоғида олий ва касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, ёшларни кафолатланган иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар доирасида давлат-хусусий шериклигини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган Италиянинг нуфузли университетлари филиалларини очишни таклиф қилди. У Жиззах вилоятида фаолият юритаётган 28 та корхонани касб-ҳунар коллежларида маълумот олган мутахассислар билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Иброҳим Абдураҳмонов BMB Trade Group компанияси таклифларини қўллаб-қувватлади ва ушбу масалаларни давлат-хусусий шериклик форматидаги махсус лойиҳалар доирасида ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда Италиянинг нуфузли университетлари бўлимларини очиш, Жиззах вилоятидаги касб-ҳунар таълим муассасаларидан бирини компания тизимида фаолият юритаётган корхоналарнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлашга йўналтириш ва бунинг учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олинди.