$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Деярли барча ҳудудларда қишки таътил узайтирилди

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

Республика ҳудудларида ўқиш бошланиши яна бошқа санага қолдирилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўқиш 23 январь, душанбадан бошланади.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида таътил 22 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес, ҳокимликлар ва вилоят Халқ таълими бўлими ахборот хизматлари маълум қилди.

Унга кўра, ўқиш Навоий вилоятида 19 январдан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 23 январь, душанбадан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни кескин совуқ муносабати билан барча таълим муассасаларида таътил 17 январга қадар узайтирилган эди. Бироқ 10 январь куни Ўзбекистон ҳукумати вилоят ҳокимиятига об-ҳаво ва муайян ҳудудлар ва таълим муассасаларидаги шароитга қараб таътил жадвалини мустақил белгилашга рухсат бергани маълум бўлди.

10 январдан 11 январга ўтар кечаси аксарият вилоятлар ҳокимликлари 11 январдан ўқишни қайта бошлашини маълум қилди, совуқ давом этаётганига қарамай, Қорақалпоғистонда ҳам 12 январдан ўқишни давом эттириш режалаштирилган эди. Бироқ орадан бир-икки кун ўтиб, ҳудуд раҳбарлари қарорни қайта кўриб чиқди ва ўқув жараёни бошланишини 16 январга қолдирди.

«Юксалиш» умумхалқ ҳаракати янги ҳафта олдидан мактаб ва боғчаларни очишга шошилмасликка чақирди.

Шундай бўлишига қарамасдан, ҳудудлар таълим муассасаларини очишга тўлиқ тайёр эмас эди. Кўпгина ота-оналар фарзандларини уйда қолдиришни тўғри деб билишди — синф хоналарда бир нечта ўқувчилар бор эди, холос. Орадан бир-икки кун ўтиб, ҳокимликлар ўқиш бошланиши 16 январга, кейин эса 18 январга қолдирилгани ҳақида хабар беришди.