$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Ўзбекистон Россия ва Хитой яратган вакциналарга қизиқиш билдиряпти

Ўзбекистон Россия ва Хитой яратган вакциналарга қизиқиш билдиряпти

Аввал хабар берганимиздек, бугун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда жаҳонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди.

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, Ўзбекистон томони ҳам коронавирусга қарши яратилаётган вакциналарни ўрганиб чиқмоқда.

«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз», деган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов.

Теги :
Жамият