$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Қатар-2022"га бағишланган купюралар пайдо бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Қатар Марказий банки жаҳон чемпионати учун қурилган стадионлар тасвирланган эсдалик купюраларни кенг оммага намойиш этди.

Бу ҳақда Қатар Марказий банки веб-сайтида хабар берилди.  

"Қатарда ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати учун эсдалик купюраларни чиқариш банк секторининг яқин Шарқ ва Араб дунёсидаги бу жабҳадаги биринчи қадами бўлди”, дейди банк раҳбари Бандар бин Сауд Ал-Тани.  

Қатарнинг эсдалик банкноталарида кубок ва "Қатар-2022"нинг расмий логотипи акс этган.  

Банкнотнинг бир томонида Лусайл шаҳридаги стадионнинг олтин пиёла шаклидаги тасвири, иккинчи томонида Қатар шимолидаги бадавийлар чодири кўринишидаги "Ал-Байт" стадиони жойлашган бўлиб, айнан ушбу ўйингоҳда мундиалнинг очилиш ва ёпилиш ўйинлари ташкил этилади.  

Банкнотда шунингдек, мамлакат герби, Доҳа марказидаги осмонўпар бинолар, минтақада анъанавий бўлган "Доу" ёғоч кемаси ва ЮНEСКОнинг маданий мероси рўйхатидаги Зубара қалъаси тасвирланган.  

Марказий банк раҳбарининг сўзларига кўра, эсдалик банкноталарида Қатарнинг маданий меросини акс эттирувчи дизайн мавжуд. Улар мамлакат тарихида биринчи марта қимматбаҳо полимер материалларидан тайёрланган. Уларни сохталаштириш деярли мумкин эмас. Банкнотлар мамлакат банклари ва валюта айирбошлаш шохобчаларида номинал қийматда сотилади.