$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда аҳвол жиддий

Коронавирусга қарши робот яратилди koronavirus

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирус инфекцияси билан зарарланган 161 нафар янги бемор қайд этилганини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, янги касалланганларнинг 127 нафари вилоятнинг Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида иштирок этаётганлар орасидан аниқланган. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли карантинга олинган эди.

Айни пайтда мазкур корхона қурилиши ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Афсуски, аҳоли орасида ҳам инфекция юқтириб олганлар сони ошаётгани кузатилмоқда. Маълумот учун, айни пайтда вилоят бўйича жами 2793 нафар фуқаро карантинга олинган. Шундан 576 нафари стационар, 2217 нафари уй карантинида тиббий кузатувда бўлиб турибди.