$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда компания ишчилари кўтарган исён сабаблари ойдинлашди (+видео)

Қашқадарёда компания ишчилари кўтарган исён сабаблари ойдинлашди (+видео)

Кеча, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги турли хил мураккабликдаги саноат ва технологик объектларни қуришга ихтисослашган Enter Engineering Pte. Ltd компанияси объектларидан бирида ишчилар раҳбарият офисини ағдар-тўнтар қилиб ташлашаётгани, оммавий норозилик билдиришаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Видеодаги мурожаатлар ва изоҳларда айтилишича ишчиларга кунлик овқат берилмагани ва ойлик маошининг ўз вақтида ўтказилмагани оммавий норозиликни келтириб чиқарган.

Enter Engineering компанияси раҳбарияти мазкур ҳолатга ойдинлик киритиб ўтди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар (Enter Engineering, Hyundai Engineering), шу жумладан, Буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келган.

Компанияга кўра, эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашган ва оммавий тартибсизлик тўхтатилган. “Ҳозирда “Uzbekistan GTL” мутахассислари томонидан қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда”, дейилади хабарда.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ва “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларни билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воқеа жойига учиб кетишгани, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам бориб у ерга бориб, муаммони ўрганини айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг 13 июль куни Россиянинг Амур вилоятида “Газпром” газни қайта иловчи заводи қурилишида ҳам рўй берганди. Ўшанда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари турк компанияси “Renaissance Heavy Industries”га қарашли вахта шаҳарчасида ойлик маош берилмаётгани ортидан раҳбарият биносига бостириб кириб, офисни остин-устун қилишганди.

Теги :
Jamiyat