$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда оққан селлар аҳоли ва хонадонларга зиён етказмагани маълум бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ, uz24.uz’да бугун, 2 ноябрь куни ёғган кучли ёмғирлар натижасида Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида дарё ва сойларда сел оққани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси селлар аҳоли ва хонадонларга зиён етказмагани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларидан йиғилган ёмғир сувларининг тошиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган.

Хусусан, Китоб тумани “Кўхсор” МФЙ ҳудудида адирликларда кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар Жовуз қишлоғидан ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.

“Айни пайтда сел оқаётган туманларда вилоят ФВБ ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, айни дамда Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз туманида жойлашган Кўл қишлоғида лайлакқор ёғаётгани айтилмоқда.