$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Қашқадарёнинг тоғли туманларида сел келди

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида жойлашган дарё ва сойларда сел оққан.

Бугун, 2022 йил 2 ноябр куни тунда ва тонгда ёғган кучли ёмғирлар туфайли Қашқадарё вилоятининг тоғли туманларида сел келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, Деҳқонобод тумани Шакарбулоқ қишлоғи, Китоб тумани Жовуз қишлоғи, шунингдек, Қамаши, Шаҳрисабз туманларидаги сой ва дарёларда сел келгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ходимлари қўриқхона ҳудудида жойлашган бир қанча дарёлар ва сойларда селлар оқаётганини хабар қилишди.

Видеотасвирларда сел сувлари сой ва сел ўзани ичида оқиб ўтаётгани, талафот даражаси юқори хавфга эга эмаслигини кўриш мумкин.

Кеча Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Туркманистондан шаклланган нам ҳаво оқими Ўзбекистонга кириб келаётганини, шу туфайли 2 ноябр куни Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида «яхшигина» ёғингарчилик бўлишини, тоғларда ёғинлар жадал ва кўп миқдорда ёғиши кутилаётганини маълум қилганди.