$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Транспорт бошқармаси инспектори кийимидаги "Қашқадарё Республикаси" ёзувига изоҳ берилди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси инспектори хизмат кийимидаги "Қашқадарё Республикаси" ёзуви билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Ушбу ҳолат тегишли ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, қуйидаги хулосага келинган. Транспорт вазирининг 2021 йил 29 октябрдаги 208-сонли буйруғига асосан, хизмат кийими бўйича қатор тавсифлар тасдиқланган бўлиб, бошқарма инспектори Ҳ.Ж. томонидан мазкур талаблардан бири қўпол равишда бузилган.

Шуни ҳисобга олиб, инспектор Ҳ.Ж.га ҳамда ўзига юклатилган вазифасига совуққонлик билан қараган бир қатор ходимларга тегишли тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Теги :
Жамият