$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Чироқчида Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали топилди

Чироқчида Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали топилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали топилди. Бу ҳақида “Nasafnews” хабар бермоқда.

Йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган бу ҳайкаллар маҳаллий аҳоли томонидан қисман таъмирланган. Таъмирлаш ўз ишининг усталари томонидан олиб борилмагани туфайли ҳайкаллар “қўрқинчли” ҳолга келиб қолган, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва масъуллар ҳайкаллар ва қадимий ёдгорликнинг бугунги ҳолатидан ҳайратга тушишган.

“Биз Маданият вазирлигига хат билан чиқамиз. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Бу баланд тоғларга мос ҳайкал керак”, – деган Зойир Мирзаев.

Теги :
Jamiyat