$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Мансабдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

Мансабдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш самарадолигини ошириш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилган.

Эндиликда хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

— давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида биринчи раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

— вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузуридаги давлат органларида ҳамда давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.

Янги ўрнатиладиган тартибга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини:

а) янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспортлар бундан мустасно). Бунда автотранспортнинг теxник ҳолати, ундан фойдаланиш xавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим;

б) Республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тегишли бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади, шунингдек, хизмат автотранспортлариини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари:

— Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортларини бир ой муддатда хатловдан ўтказади;

—   хатлов натижалари бўйича белгиланган нормативлардан ортиқча бўлган хизмат автотранспортларининг рўйxатини тасдиқлайди;

2021 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат асосида ортиқча хизмат авторанспортларини “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши таъминланади;

Бундан ташқари,

— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аxборот-коммуникация теxнологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилинади;

— ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этилади.