$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қалқон”нинг “қопқон”лари ишлаяптими?

камера эко радар

Ўтган йили “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида дастурлаштирилган Ягона тезкор бошқарув марказининг қидирувга асосланган “Қалқон” тизими тақдимоти бўлган эди. Мазкур тизим жорий йилдан ўз фаолиятини бошлаган.

“Қалқон” қидирув тизими қандай ишлайди?

Ушбу тизим асосан қидирувда бўлган шахсларни, шу қатори автомобилларни ҳам топишда қўлланилади. Амалиёт сифатида Тошкент шаҳрида ишга туширилган “Қалқон” юқорида таъкидланганидек Ягона бошқарув маркази орқали ишлайди. Ушбу тизим шаҳардаги барча камераларга уланган. Унда, қидирувда бўлган шахснинг расми ёки автомобиль рақами тизимга киритилади. Агар, қидирувдаги шахс бирор бир кузатув камерасига тушиб қолса, “Қалқон” буни ўзидаги маълумот яъни “Face ID” билан солиштириб кўради. Агар, ундаги аниқлик 80 фоиздан ошса, буни қидирувдаги шахс дея тақдим этади.

Унинг “ўлжалари”

Тизим ишга тушгандан буён, у жорий йилнинг 9 январь куни фирибгарлик, ўғирлик ва товламачилик жиноятларини содир этганлиги сабабли қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро аниқлади ва ИИБ томонидан қидирувдагилар ушланди.

Бундан ташқари, “Қалқон” тизими ёрдамида шу куни соат 11:52 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида олиб қочилган “Malibu” русумли (давлат рақами 01 S 797 BB) автомашина топилган.

Шунингдек, 11 январь куни ҳам Ягона тезкор бошқарув марказининг “Қалқон” тизими орқали жами 4 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб ушланган. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 169-моддаси (Ўғрилик) ва 277-моддаси (Безорилик) каби жиноятлар бўйича қидирувда бўлган. Шу билан бирга мазкур тизим орқали бедарак йўқолган вояга етмаган қиз ҳам топилди.

Шу каби, қидирувда бўлган “Spark” русумли, давлат рақам белгиси “01 А 415 NB” бўлган автомобиль Олмазор туманида аниқланиб, ушланган.

3 йиллик қидирувдаги шахс

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Д.Ш. дан ундирувчи Д.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан 2021 йилнинг декабр ойида Қонуннинг 42-1-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Бунда ҳам Ягона тезкор бошқарув марказининг “Қалқон” тизими орқали у Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кузатув камералари ёрдамида ушланди.