$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда қалбаки “Орбит”ларни сотаётган шахс аниқланди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган “Орбит” сақичларининг муомалага киритилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, Миробод туманида фуқаро ушбу маҳсулот ёрлиғи остида тайёрланган 18 минг дона сақични бошқа бир фуқарога 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat