$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Бу йил мактабларда 1-синфга қабул қандай ўтяпти?

Бу йил мактабларда 1-синфга қабул қандай ўтяпти?

Бу йил мактабга чиқадиган болаларни 1-синфга қабул қилиш жараёни июнь — август ойларида амалга оширилади.

Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

Мактабларнинг 1-синфига ўқувчиларнинг бу йилги қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилган бўлиб, микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул давом этади.

Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топшириши зарур:

1) ариза;

2) ота-онанинг паспорти нусхаси;

3) боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

4) боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

5) боланинг 3,5х4,5 см. ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида одамларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча оворагарчиликларни бартараф қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.

Теги :
Жамият