$
 12880.35
-29.8
 14535.47
-125.3
 156.68
-3.1
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклади

Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.