$
 12957.14
29.97
 14702.47
-15.11
 156.56
0.83
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўлларининг қуриб битказилиш санаси маълум бўлди

Пуллик автомобиль йўллари Пуллик автомобиль йўллари

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда: Булар: 

  • — Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
  • — Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
  • — Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Таҳтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси;
  • — Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда;
  • — Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Теги :
Jamiyat