$
 11260.49
-24.41
 11796.49
-45.88
 178.99
-0.23
weather
-3
Кечаси   -13°

Тошкентдан Андижон ва Самарқандга алоҳида пуллик йўллар қурилади

Фото: Sputnik Фото: Sputnik

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд йўналишлари бўйича пуллик йўл қуриш доирасида алоҳида йўллар қурилиши режалаштирилган. 

Бу ҳақда ЎзЛиДеП Пресс-клубининг навбатдаги сонида Транспорт вазирлиги вакили Муроджон Исманалиев маълум қилди.

Айтилишича, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли уч қисмдан иборат бўлади -Тошкентдан Ангренгача, Ангрендан Қамчиқ довони бўйлаб Хонободгача. Хонободдан Андижонгача. 2023 йилда якуний тайёр бўладиган техник-иқтисодий асосга ўзгартириш киритилиши мумкин.

Шунингдек, маълум қилинишича, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича эса дастлабки техник-иқтисодий асос орқали учта вариант ишлаб чиқилган. Биринчи вариантда - алоҳида йўл қуриш, иккинчисида - бор йўлга қисман қўшилиб ўтиш ҳамда бор йўлни реконструкция қилиш.

2021 йилда Президентга ўтказилган тақдимот бўйича биринчи - алоҳида йўл қуриш масаласи тасдиқланган ва ҳозирда шу бўйича иш олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият