$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда мактаб ремонтига ажратилган 630 млн. сўмдан ортиқ пуллар талон-торож қилинди

Самарқандда мактаб ремонтига ажратилган 600 млн. сўмдан ортиқ пуллар талон-торож қилинди

Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда, Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда “F.” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмагани аниқланган. Улар маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 631,7 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари маълум бўлган.

Шунга ўхшаш ҳолат Каттақўрғонда ҳам аниқланган. “N.” МЧЖ томонидан тумандаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 240,5 млн. сўм бюджет маблағларини “туя” қилиб юборишгани ойдинлашди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat