$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда тиббиёт ходимларига 898 миллион сўмлик иш ҳақи берилмаган

Жиззахда тиббиёт ходимларининг 898 миллион сўмлик иш ҳақи берилмаган

Маълумки, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси хабар беришича, бошқарма томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида мазкур қарор талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг орқали ўрганилганда тиббиёт ходимларига қўшимча иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмагани маълум бўлди.

Ўрганишлар давомида, ташкилот томонидан 2020 йил июнь ва июль ойлари учун марказнинг тиббиёт ходимларига 898 миллион сўм қўшимча тўлов иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.

“Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига тақдимнома киритилиб, 568 нафар марказнинг тиббиёт ходимларига жорий йилнинг июнь ва июль ойлари учун қўшимча тўлов иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat