$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Бош прокурорнинг Янги Йил совғаси топширилди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Бош прокурорнинг Янги Йил совғаси топширилди

Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган имконияти чекланган болалар учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Бу ҳақида Бош прокуратура Ахборот хизмати хаба берди.

Тадбир давомида Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйи ва Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган жами 165 нафар болаларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Янги йил” совғалари топширилди.

Бундан ташқари, тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида болалар учун таклиф қилинган “Қорбобо ва қор қиз”нинг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

“Келгусида болаларни маънавий ва ахлоқий соғлом руҳда тарбиялаш, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларнинг келажакда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишида кўмаклашадиган тўлиқ ва муносиб шароитларда камол топишларига қаратилган бундай тадбирларни кўплаб ўтказилиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Бош прокуратура Ахборот хизмати

Теги :
Jamiyat