$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бош прокуратура жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди

Бош прокуратура жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов раислигида “Республикада жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш”га бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собиров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Муруфова, тегишли бошқармалар бошлиқлари ҳамда вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг соҳа бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари А.Холмахматов маъруза қилиб, ҳозирги куннинг долзарб ва оғриқли, давлатимиз раҳбари ва халқимизнинг асосли норозилигига сабаб бўлаётган муаммо – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодимлари томонидан фуқароларга тазйиқ ўтказиш,  уриш – дўппослаш, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр – қимматни камситувчи ҳаракатлар содир этилишига чек қўйилмаётганлигига алоҳида тўхталди.

Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар уриб, калтакланиб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этганлиги “ички ишлар органлари”нинг, қолаверса бутун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг номига кетмас доғ тушушига сабабчи бўлаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда жиноятларни рўйхатга олиш, жиноятларни фош этиш ва тезкор қидирув тадбирларини ўз вақтида ва тўлақонли олиб борилиши, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борада прокурор назоратига танқидий муносабат билдирилди.

Йиғилишда ёшлар ва аёллар жиноятчилиги ҳақида сўз юритилиб, маҳалла ва оилаларда ўзаро тотувликни таъминлаш, низо ва зиддиятларни бартараф этилиши самарасизлиги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига омил бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собиров ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Муруфоваларнинг ахборотлари тингланди.

Фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳудудий раҳбар ва масъул  ходимларнинг изоҳ ва тушунтиришлари эшитилди.

Йиғилиш якунида бу борадаги келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.