$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурлари ижроси устидан телеграм-бот орқали жамоатчилик назорати ўрнатилди

Бош прокуратура томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@obod_mahalla_dasturi_bot) ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура мазкур бот ислоҳотлар муваффақиятли кўп жиҳатдан ҳар бир туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллада жамоатчилик, яъни, халқ назоратининг қай даражада йўлга қўйилганига ҳам боғлиқ экани билан изоҳлади.

Қайд этилишича, бу борадаги вазифаларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишида таъсирчан назоратнинг аҳамияти катта.

Шу боис, ушбу дастурлар доирасидаги ишларнинг барча босқичларини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи электрон дастур ишга туширилиб, дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот (@obod_mahalla_dasturi_bot) дастури ҳам ишлаб чиқилган.

“Агар Сиз яшаётган ҳудудда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз, асл ҳолатни суратга олинг ва махсус телеграмм-ботга жойлаштиринг”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Бунинг учун мавжуд камчиликни суратга оласиз ва махсус телеграмм-ботга кириб, объект жойлашган ҳудудни белгилаб, “Юбориш” тугмасини босиш керак.  

Электрон дастур “Ишчи гуруҳ”ни автоматик тарзда қизил белги билан келиб тушган мурожаат ҳақида хабардор қилади.

Сўнгра “Ишчи гуруҳ” томонидан мавжуд салбий ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилади.  

Унутманг, барча фуқаролар қурилиш ишлари билан танишиб, камчиликлар тўғрисида ўз мурожаатини  юбориш имконига эга.

Теги :
Jamiyat