$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугун Президент видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бир гуруҳ амалдорлар ишдан олиниши кутилмоқда

Бугун Президент видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бир қатор масалалар танқидий кўриб чиқилиши кутилмоқда

Бугун Президент бошчилигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишида жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чоралари танқидий кўриб чиқилади. Uz24 манбасининг маълум қилишича, селектор йиғилишида бир гуруҳ амалдорлар ишдан олиниши кутиляпти.

Ўтган йилда кичик бизнес субъектларига давлат томонидан кредитлар ва молиявий ёрдам кўринишида қарийб 120 трлн сўм ажратилган. Бунинг натижасида пандемиядан зарар кўрган 104 мингта корхона фаолиятини қайта тиклаш ҳамда хусусий корхоналарнинг айланма маблағларини 33 фоизга оширишга эришилди. Лекин, айрим вилоятларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаяпти. Шу сабабли Президент бир қатор турли даражадаги раҳбарларни ишдан олиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб беради.