$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+16
Кечаси   +1°

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Бош вазирини табриклади

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Эслтиб ўтамиз, аввалроқ, собиқ Бош вазир Синдзо Абэ соғлиғи ёмонлашгани туфайли лавозимини тарк этишини маълум қилиб, у бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиққанди.

71 ёшли сиёсатчи Ёшихидэ Суга 2021 йил сентябрда бўладиган навбатдаги умуммиллий сайловгача унинг ўрнини эгаллади.