$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ёшлар ишсиз юрса, мен қандай қилиб кабинетимда тинч ўтираман!” – Президент ёшлар сиёсатидан норози

“Ёшлар ишсиз юрса, мен қандай қилиб кабинетимда тинч ўтираман!”

27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда давлат раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш омилларидан бири уларни талаб этилаётган касб бўйича ихтисослаштиришдир. Йиғилишда шу пайтгача ишсиз аҳоли ва бўш иш ўринлари ўзаро уйғунликда кўриб чиқилмагани танқид қилинди.


Масалан, Тошкент шаҳрида 26 минг ёш ишсиз. Айни пайтда бу ерда 77 мингта вакант бор, шундан 45 мингтасига олий маълумот талаб этилмайди. Давлат раҳбари ёшларни касбга ўқитиш орқали малака тоифасини бериб, шундай вакант ўринларга жойлаштириш мумкинлигини таъкидлади.

– “Ёшлар Тошкентда, ишсиз юрса мен қандай қилиб, кабинетимда тинч ўтираман. Улар менинг фарзандларим, нега чет элда хор бўлиб юриши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент бир нафар вилоят ҳокими ва яна бир нафар вазирни “ноинсофлиги, араварни тортмагани учун” ишдан олишини айтди.

Теги :
Jamiyat