$
 10542.66
12.93
 12826.20
17.84
 142.58
0.26
weather
+29
Кечаси   +12°

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Бош режаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Бош режаси билан танишди

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида шаҳар чеккасидаги Қорасув мавзесида барпо этилаётган замонавий уй-жойларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда вилоятга ташрифи чоғида бу ердаги дастлабки уйларни кўздан кечириб, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишган эди. Ўтган даврда бу лойиҳалар ҳаётга кўчди. “Agromir Buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан мавзеда 16, 15, 14 ва 12 қаватли жами 47 та турар жой қурилган. Уларда 3 минг 588 та хонадон бор.



Умуман, Қорасув мавзесида қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, бу ерда 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган.

Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда. Бундан ташқари шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилган.

Теги :
Жамият