$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Президентдан огоҳлантириш: мулк ҳуқуқини бекор қилишни ҳоким ёки сектор раҳбари эмас, фақат суд ҳал қилади

Мирзиёев селектор

Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент танқидига учраган яна бир масала ерга эгалик қилиш ва мулк ҳуқуқининг бўлди.

Ҳудудларда маҳаллий раҳбарлар томонидан аҳоли ер-мулкларини ноқонуний тасарруф этиш ҳоллари кўпайгани ҳақида сўзлар экан, президент охирги бир ярим йил ичида судлар томонидан ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1 минг 730 та қарори бекор қилинганини таъкидлади. 

Тошкент вилоятида – 66 та, Хоразмда – 54 та, Фарғонада – 47 та, Наманганда – 44 та, Қашқадарёда – 39 та туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари ноқонуний деб топилган.

Давлат раҳбари мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини эслатар экан, судларнинг фуқаро ва тадбиркорлар фойдасига чиқарган қарорлари туфайли уларга раҳбарлар томонидан тазйиқ ўтказилиши ислоҳотларга хиёнат деб баҳоланиши қатъий таъкидлади.

Судьялар фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тегишли мутасаддиларга янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.