$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан қайтди. Президент ишни Жиззахга ташрифдан бошлади

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан қайтди. Президент ишни Жиззахга ташрифдан бошлади

Бугун, 11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. Бу ҳақида Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, давлат раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирган. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Шунингдек, Президент мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берган.