$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти” – Президент вилоятдаги аҳволни танқид қилди

“Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти” – Президент вилоятдаги аҳволни танқид қилди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича маъруза қилди. Унда давлат раҳбари вилоятдаги мавжуд ривожланиш даражасини танқид қилди.

– Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Бошқа вилоятлардаги ривожланишдан 10 йил орқада қоляпти. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти. Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 50 фоиз экани эски замондан нишон. Саноат, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик бўйича вилоятнинг имкониятлари жуда кенг. Туман ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгариши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ишсизлик муаммосига ҳам алоҳида тўхталиб, янги иш ўринлари очиш ва ўз-ўзини банд қилувчиларга шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, жумаладан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, қадимий “Ғиждувон қўрғони”ни қайта тиклаб, очиқ осмон остидаги музей барпо этиш, Вобкент туманида “Ширин” қишлоғини этнотуризм масканига айлантириш, Пешку туманининг Афшона қишлоғида “Ибн Сино замонаси” мажмуасини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Теги :
Jamiyat