$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Совуқ об-ҳаво шароитида электр энергияси ишлаб чиқариш машаққати билан танишилди

IES45

Бугун, “Тошкент ИЭС” АЖда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда жорий мавсумни барқарор ўтказишга қаратилган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди.

Айни кунда корхонада жами 12 та анъанавий энергоблок ва битта 370 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ қурилмаси мавжуд

“Тошкент ИЭС” АЖ мамлакатимизда барпо қилинган илк иссиқлик электр станцияларидан биридир. Дастлабки энергоблокнинг ишга туширилганлига жорий йилнинг 22 декабрь куни 60 йил тўлади. 

Айни кунда корхонада жами 12 та анъанавий энергоблок ва битта 370 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ қурилмаси мавжуд бўлиб, станциянинг умумий ўрнатилган қуввати 2 230 МВт ни ташкил этади.

“Тошкент ИЭС” АЖнинг 370 МВт замонавий буғ-газ қурилмасида бороскопик текширув

Корхонада 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди. Хусусан, корхонанинг мавсумолди режасига мувофиқ “Тошкент ИЭС” АЖнинг 370 МВт замонавий буғ-газ қурилмасида бороскопик текширув ва жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди. 

Маълумот учун: Замонавий қурилма туфайли йилига 2,6 млрд. киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Айни кунда 1 киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 223,5 ёқилғи сарфланиб, йилига 350, 9 миллион кубметр табиий газ тежалмоқда.

Жорий йилда 1-5-6-8-10- ва 12-сонли энергоблокларда ўрта, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди

Энергоблоклар ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида, жорий йилда 1-5-6-8-10- ва 12-сонли энергоблокларда ўрта, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.        

“Тошкент ИЭС” АЖда қиш мавсуми иш режасига мувофиқ ёрдамчи ускуналар ишончлилигини таъминлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур станцияда 24 соатлик иш режими жорий этилган бўлиб, ишлар туну кун махсус штаб бригадалари томонидан олиб борилмоқда.

Замонавий элегазли ток трансформаторларининг зичлиги махсус қурилмалар орқали текшириб борилмоқда

Хусусан, станциянинг 110, 220 ва 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларида режа асосида назорат тадбирлари мунтазам ўтказиб бориляпти. Замонавий элегазли ток трансформаторларининг зичлиги махсус қурилмалар орқали текшириб борилмоқда. 

Бу каби ишларни амалга оширишдан мақсад, қиш мавсуми давомида энерго қурилмаларнинг беталофат ишлашини таъминлаш, истеъмолчиларга электр энегриясини узлуксиз етказиб беришдан иборатдир.