$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент Навоий вилоятида ишга тушириладиган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

2023 йилда 140 миллион долларлик калий сулфат, полиакрил тола, қуруқ цианид тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда, унда президент нутқ сўзламоқда.

«Одамларимиз ўзгаришларни ўз кундалик ҳаётида ҳис қила бошлади. Биргина мисол, Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушди. Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди. Яқинда ишга тушган «Балпан-тоғ» ва «Томди-булоқ» конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.

Шунингдек, мамлакатимиз фахри бўлган «Навоий кон металлургия комбинати»да «Турбай кони»ни кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳани ишга тушириш арафасида турибмиз, «Пистали кони»да олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда (60 фоиз иш бажарилган).

Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Келгуси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианид тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.

Деҳқонларимиз ҳам улкан хирмон кўтаришди. Агар ҳар бир хонадон бой ва бахтли бўлса, мамлакат ҳам фаровон бўлади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ташриф давомида президент саноат корхоналари фаолияти билан танишиши, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.