$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графики маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида 26 сентябрь куни ўтказилган брифингда президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графики ҳақида маълумот берилди. 

Бошланган ҳафтада давлат раҳбарининг иш жадвалларидан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган.

Жумладан, бугун, 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг президентга ҳисоботлари режалаштирилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иштирокларида республикамиздаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳафта давомида президентнинг Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде билан учрашуви бўлиб ўтади.

Теги :
Jamiyat