$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графики ҳақида маълумот берилди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ўтказилган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графики ҳақида маълумот берилди. 

Таъкидланишича, президент 11 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилади.

Давлат раҳбари, шунингдек, 12-14 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасига ташриф буюради. У ерда Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилишида қатнашади. Бундан ташқари, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари «Марказий Осиё – Россия» саммитида ҳам қатнашади. Ўз навбатида, Қозоғистонга ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, жумладан, Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳафта давомида президент Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиши режалаштирилган.

Теги :
Jamiyat