$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда поезд ўспиринни уриб юборди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Тошкентда қулоғида қулоқчин билан темир йўлни кесиб ўтаётган 17 ёшли ўсмирни поезд уриб кетди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Хабарда келтирилишича, 20 декабрь куни соат 17:38 да Тошкент минтақаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 17:37 да «Тошкент- Салар» бекатларининг оралиғида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахсни темир йўлнинг белгиланмаган жойидан қулоғига қулоқчин тақиб қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган пайтида уриб юборади.

Қайд этилишича, поезд уриши натижасида вояга етмаган шахс олган тан-жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этади. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган марҳум Яшнобод туманида онаси ва бувиси билан истиқомат қилиб келаётгани ҳамда ҳар куни Яшнобод туманидан ўтувчи темир йўлнинг фуқаролар ҳаракатланиши учун тақиқланган кичик ҳалқа йўлига югуриш учун чиқиши аниқланган.

Теги :
Жамият