$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда поезд "Damas"ни уриб юборди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Бугун, 17 декабрь куни соат 13:50ларда Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан ўтган "Пойтуғ" темир йўл оралиғи 169 км 10 пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида UZLR 0307-сонли электровоз ҳамда "Дамас" русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

1988 йилда туғилган фуқаро Б.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган "Дамас" темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида туман тушганлиги сабабли ҳаракатланиб келаётган электровозни кўрмай қолиши оқибатида унинг йўлига чиқиб юборган. 

Ҳодиса оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

"Барча ҳаракат қатнашчиларидан туман ва ноқулай об-ҳаво шароитида ҳушёр ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

Теги :
Жамият