$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 6 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

d 05 02

Янги имтиҳон маркази

Наманган вилояти Давлатобод туманининг Юксалиш маҳалласида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновасион имтиҳон маркази ишга тушди.

Янги имтиҳон маркази бир кунда ўртача 500 кишига хизмат кўрсатади

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон олиш тизимида рақамлаштириш кучайтирилиб, инсон омили камайтирилгани йўллардаги қоидабузарликларга барҳам беришини таъкидлади.

Олтин савдосида чемпионлик

2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон 2023 йилда дунёда энг кўп олтин сотган иккинчи мамлакат бўлди.

Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, мамлакат биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этган.

Дориларга электрон рецепт бериш 

Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, эскирган протоколлар ва даволаш стандартлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилиб, 300 та клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилди.

Бундан ташқари дориларни электрон рецепт билан беришни йўлга қўйиш таклифи берилди.

Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтенгида

Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтенгида 185 мамлакат орасида 56 ўринни эгаллади.

“Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди. У 53 та гендер кўрсаткичларининг беш жиҳати: мавжудлик, очиқлик, асослар, имкониятлар ва молиялаштириш манбаларига таҳлил қилинади.

ИИВ вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

 Бу ҳақда 5 февраль куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Рамазон Ашрапов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.